Туркманистон 20 июнь куни ҳам Халқаро авиақатновларини қайта тикламоқчи эмас!
Туркманистон миллий авиакомпанияси, коронавирус пандемияси сабаб Халқаро авиақатновларни қайта тиклаш муддатини яна бир ойга узайтириш қарорига келди.
Олдин Туркманистон миллий авиакомпанияси 20 июнь куни Халқаро авиақатновларни қайта тиклаши ҳақида хабар берганди.
Январь ойининг охирларида Хитой ва дунёни айрим минтақаларида коронавирусни тарқала бошлангани сабаб Туркманистоон миллий авиакомпанияси Пекин, Банкок ва ундан кейин халқаро йўнилишидаги авиақатновларни тўхтатганди.
Туркманистон миллий авиакомпанияси маълумотида келтирилишча, билет сотиб олган мусофирлар ё пулларини қайтариб олиб ёки авиқатновларни қайта тикланишига қадар кутиб туришлари лозим.
Эслатиб ўтамиз, Туркманистон миллий авиакомпанияси Пекин, Банкок, Деҳли, Дубай, Истанбул, Франкфурт, Бирмингом, Казан, Санкт-Петербург, Мосва ва бошқа шаҳарларига авиақатновларни йўлга қўйган.