"Хитой- Қирғизистон-Ўзбекистон " темир йўли Бишкек учун катта аҳамиятга эгадир
(last modified Sat, 27 Jun 2020 08:11:40 GMT )
июн 27, 2020 13:11 Asia/Tashkent

Қирғизистон давлати "Хитой- Қирғизистон-Ўзбекистон " темир йўлини Бишкек давлати учун стратегик аҳамиятга бўлганини таъкидлади.

Қирғизистон транспорт вазири  расмий бир мурожаатида   "Хитой- Қирғизистон-Ўзбекистон " темир йўли лойиҳасини шарҳлаб берди.

Мазкур баёнияда келтирилишича, бу лойиҳа Қирғизистон учун муҳим ролга эгадир ва унинг зудлик билан ижро этилиши  Бишкек давлатининг муҳим фаолиятлари ва мақсадларидандир. Айни пайтда  Қирғизистон, Хитой, Ўзбекистон ва Россия расмийлари бу лойиҳа хусусида  музокаралар ўтказишмоқда.

4 мамлакат расмийлари  ушбу музокаралар қолабида  жиддий, мувафаққиятларга эришдилар ва келаси ҳафталарда  бунга тегишли  йиғилишлар ўтказилиши кутилмоқда.

Шу тартибда " Қирғиз темир йўллари" компанияси раиси  Василий Дешков  келаси бир неча ой ичида бу темир йўлни қуриш  амалиётини бошланиши хабар қилди.

Унга кўра,  мазкур лойиҳани ижро этилиши йўлига бирор жиддий монеа мавжуд эмас ва темир йўлни эришишни бошлаш учун фақат техник мақсадини мувофиқлаштириш жиҳатида бир нечта йиғилишга етарлидир.

Қирғизистонилк масъул ўз сўзларида, Россия ва Ўзбекистон адвлатлари  4,5 миллиард долларга тенг бўлган бу лойиҳанинг молиявий  манбаларини таъминлашиши кутилмоқда деб аниқлик киритди.

Бу темир йўл лойиҳаси "Бир белбоғ бир йўл" лойиҳасиниг бир қисми бўлиб, Яқин  Шарқ ва Европа билан алоқаларни кенгайтиришига қаратилган.