Тожикистон ва Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа бўйича қўшма тизимни яратмоқчи
сентябр 23, 2020 15:59 Asia/Tashkent
Тожикистон президенти ягона минтақавий ҳаво ҳужумидан мудофаа қилиш тизимини яратишни қўллаб -қувватлади.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Эмомали Раҳмон мамлакатнинг тегишли тизилмаларига Тожикистон ва Россия ўртасида ягона минтақавий ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимни ташкил этиш тўғрисидаги битим лойиҳасини тасдиқлаш ва имзолашни буюрди.
Хабарда айтилишича, Тожикистон президенти томонидан 121 сентябрда чиқарилган фармон МДҲ ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимининг бир қисми бўлади.
Ушбу шартнома 5 йилга имзоланади ва муддат тугаганидан сўнг ва томонлар уни бекор қилишни сўрамананида, автоматик равишда яна 5 йилга узайтирилади.