Қозоғистон президенти жаҳондаги қуролланиш пойгасини танқид қилди
(last modified Thu, 24 Sep 2020 10:28:09 GMT )
сентябр 24, 2020 15:28 Asia/Tashkent
  • Қозоғистон президенти жаҳондаги қуролланиш пойгасини танқид қилди

Қозоғистон президенти дунёга янги қуролланиш пойгаси хавф солмоқда ва базъзи унутилган хавфлар ҳам қайта тикланмоқда деб айтди.

Қозоғистон президенти Қосим Жомарт Тўқаев  онлайн ва виртуал шаклда бўлиб ўтган БМТ Бош Ассамблеясининг 75 сессиясида сўзга чиққанида,   Қозоғистоннинг дунёда ядро қуролини тарқатмаслик, ядровий қуролсизланиш ҳамда терроризмга қарши кураш лойиҳаларини қўллаб қувватлашишига тўхталиб, умумий ғоялар ва орзу- мақсадларни қайта тиклаш ва Халқаро ҳуқуққа асосланган жамиятни қуриш бўйича саъй-ҳаракатларни давом эттириш кеарк деб қўшимча қилди.

Қозоғистон президенти ўз чиқишида, БМТнинг уставида белгилланан идеялардан энди фойдаланиш мумкин эмас деган умумий фикр мавжудлиги унинг ўзи БМТнинг собиқ  ходимларидан бири сифатида бунга рози эмаслигига ишора қилиб,  бугун  ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ умумий ғояларга эришиш учун ўз кучларимизни икки баравар оширишимиз лозим деб таъкидлади.

Қосим Тўқаев шунингдек, совуқ уруш тугаганидан кейин мультилитералимз ҳар қачонгидан ҳам заиф бўлиб қолган деб аниқлик киритди.

БМТ Бош Ассамблеясининг 75 -чи сессияси сешанба куни коронавиурс пандемиясини кенг тарқалгани туфайли онлайн ва виртуал шаклида бўлиб ўтди.