Туркманистон Таълим вазирлигида коррупция кенг тарқалгани маълум этилди
Туркманистон Таълим вазирлигида коррупцияни кенг тарқалгани сабаб вазир ўринбосари ишдан бўшатилди.
Туркманистон давлат ахборот агентлигининг хабар қилишича, мамлакат президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов жума куни бўлиб ўтган ҳукумат йиғилишида Таълим вазирлигини коррупциялашганидан норозилик билдирди.
Туркманистон Бош прокурори Ботир Одоев ҳам сўзлаган нутқида, Таълим вазирининг мактабгача ва бошланғич мактаблар бўйча ўринбосари Мардон Қовшодов мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва пора олишда айбланиб қўлга олинган деб маълум этди.
Туркманистон Бош прокурори шунингдек Ашхобод, Охол, Туркманбоши шаҳарлари, Мари вилоятининг Давлатли Лубоб, Вакилбозор туманлари таълим бўлинмалари раисларини коррупция сабаб лавозимдан четлаштирилганги ва қўлга олинганини хабар қилди.
Хабарда айтилишча, Туркманистон иқтисодиёт ва давлат бошқарувининг собиқ раиси Сулгун Отаева ҳам коррпуцияда айбланиб ҳибсга олинган.