октябр 11, 2020 13:55 Asia/Tashkent
  • Қирғизистонда янги Бош вазир тайинланди. Атамбаев қайта қамоққа олинди. Бишкекда вазият барқарорлашди

Қирғизистон парламенти депутатлари «Мекенчил» («Ватанпарвар») партияси асосчиси Садир Жапаровни бош вазир лавозимига тасдиқлади

Овоз бериш пайтида депутатлар ушбу лавозимга Жапаровнинг номзодини унинг таклифига биноан ўзгаришсиз қолган ҳукумат таркиби ва тузилишини қўллаб-қувватлади деб хабар берган Дарё сайти.

Қирғизистон парламентида сўзлар экан, Жапаров янги парламент сайловлари зарурлигини эълон қилди.

«Ҳозирги вазият партиявий тизим туфайли юзага келди, биз қонунларни бузмаслигимиз ва такрорий сайловлар ўтказиш масаласини ҳал қилишимиз керак», – деди Жапаров.

Жапаров мамлакатдаги барча сиёсий кучлар иштирокида конституциявий ислоҳотларни амалга ошириш зарурлигини таъкидлади.

«Халқ парламентни ислоҳ қилишни, битта мандатли тизимни қайтаришни талаб қилмоқда. Аммо биз конституциявий ислоҳотларни барча партиялар билан биргаликда ҳал қиламиз», –деди сиёсатчи.

Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев Бишкекда оммавий тартибсизликлар уюштириш иши доирасида қўлга олинди.

Собиқ давлат раҳбари унинг қароргоҳига бостириб кирган махсус кучлар томонидан 10 октябрь куни ушланган. Шунингдек, Атамбаев тарафдори бўлган унинг икки собиқ тан соқчиси Дамир Мусакеев ва Канат Сагинбаев ҳам қўлга олинган.

Атамбаев 6 октябрга ўтар кечаси Бишкекдаги намойишчилар томонидан тергов изоляторидан озод этилганидан тўрт кун ўтиб қўлга олинган

Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаевнинг ўғиллари Сейид ва Қодир Қирғизистон Ички ишлар вазирлигининг тергов хизматига гувоҳ сифатида олиб борилган, улар сўроқ қилингандан сўнг, озод қилинган.

Қирғизистон Ички ишлар вазирлигининг матбуот хизмати Қирғизистоннинг собиқ раҳбарининг ўғиллари билан бирга Қирғизистон социал-демократик партияси аъзоси Темирлан Султонбеков ҳибсга олинганини, у гувоҳ сифатида сўроқ қилинаётганини хабар қилди.

Вазирлик 9 октябрь куни Бишкекда оммавий тартибсизликларни ташкил этиш фактлари бўйича жиноий иш қўзғади.

Ушбу иш бўйича тергов-суриштирув ишлари доирасида Қирғизистоннинг собиқ президенти, унинг маслаҳатчиси Фарид Ниёзов ва хавфсизлик хизматининг икки ходими ҳибсга олинган.

Шунингдек 5 октябрдан бери турли сиёсий кучлар тарафдорлари ўртасида тўқнашувлар ва тартибсизликлар юз бераётган Бишкекда вазият барқарорлашди.

айни вақтда шаҳарда вазият барқарорлашган, у ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ва ҳарбийлар томонидан назорат қилинмоқда. Бундан ташқари, тартибни сақлашда халқ дружиналарининг бир неча минг вакили ёрдам бермоқда. “Комендантлик соати амал қилишининг биринчи куни пойтахтда жиддий қоидабузарликлар қайд қилинмади”, деб маълум қилинган комендатурада. 

Ёрлиқ