Тожикистонда президент сайловларида яна Эмомали Раҳмон ғолиб бўлди
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i55228-Тожикистонда_президент_сайловларида_яна_Эмомали_Раҳмон_ғолиб_бўлди
Тожикистонда президент сайловларида яна Эмомали Раҳмон ғолиб бўлди. Бу навбат сайловчиларнинг 90,92 фоизи унга овоз берди.
(last modified 2020-10-12T08:33:48+00:00 )
октябр 12, 2020 11:04 Asia/Tashkent
  • Тожикистонда президент сайловларида  яна Эмомали Раҳмон ғолиб бўлди

Тожикистонда президент сайловларида яна Эмомали Раҳмон ғолиб бўлди. Бу навбат сайловчиларнинг 90,92 фоизи унга овоз берди.

Сайловда сайловчиларнинг 85,39 фоизи иштирок этган.

Тожикистонда бўлиб ўтган президент сайловларининг дастлабки натижалари қуйидагича:

90,92% - Эмомали Раҳмон

3,3% - Рустам Латифзода

2,15% - Рустам Раҳматзода

1,7% - Мирож Абдуллоев

1,49% - Абдуҳалим Ғаффоров.

Эслатиб ўтамиз, 11 октябрь куни, мустақил Тожикистон тарихида олтинчи президент сайловлари ўтказилди.

Бу йил мамлакат президенти лавозимига 5 нафар номзод даъвогарлик қилди: Мустақил касаба уюшмалари федерацияси ва республика Ёшлар иттифоқи, Халқ демократик партиясидан Эмомали Раҳмон, Аграр партиясидан Рустам Латифзода, Социалистик партиясидан Абдуҳалим Ғаффоров, Тожикистон Иқтисодий ислоҳотлар партиясидан Рустам Раҳматзода ва Коммунистик партиядан Мирож Абдуллоев.