Қозоғистон ва Россия ўртасида ҳарбий ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланди
Қозоғисртон ва Россия янги ҳарбий ҳамкорлик тўғрисидаги шартномаларини имзоладилар.
Россия мудофаа вазири Сергей Шойгуни Қозоғистонга расмий ташрифи чоғида икки мамлакат ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик битим имзоланган.
Ҳужжатга кўра, Қозоғистон ва Россия ўртасидаги ҳарбий ҳамкорликлар, ҳарбийларни тайёрлаш, қурол яроқ ва техникаларини етказиб бериш, қўшма машғулотларда қатнашиш ва жанговар тайёргарлик дастурлари каби соҳаларда амалга оширилади. Бу битимга тинчлик фаолияти каби янги қоидалар халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорилк , минтақавий хавфсизлик таҳдидларига қарши кураш ва спорт тадбирлари ҳам киритлган.
Бундан ташқари келишув асосида уч йиллик стратегик ҳарбий шериклик дастури ишлаб чиқилмоқда.
Қозоғистон мудофаа вазири Ирмакбаев, Остона ва Москва ўртасидаги ҳамкорлик ҳужжатини имзолаш муҳимлигига ишора қилиб, айни пайтда ҳарбий ҳамкорликлар икки мамлакат ўртасидаги кўп қиралли муносаатларнинг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади дея айтди.
Қозоғистон расмийси, Москва билан ҳарбий ҳамкорликларни ривожлантириш аҳамиятига тўхталиб, Қозоғистон ўз қўшинларини Россия марказларида тайёрлашдан манфаатдор деб аниқлик киритди.
Шойгу ҳам Қозоғистон двлати Россия билан бундай кенг кўламли ҳарбий ҳамкорликка эга бўлган ва кенг- қамровли битим имзолаган кам сонли давлатлардан бири эканлигини маълум қилди.
Россия мудофаа вазири ўз сўзларида Қозоғистонда Россия Мудофаа вазирлигининг синов базалари мавжудлигини ва мамлакатга Россия ҳарбий маҳсулотларии экспорт қилиш ҳажми ортиб бораётганини таъкидлади.