Яқин келажакда Қирғизистонда парламент ва президент сайловлари бўлиб ўтади
Қирғизистон бош вазири яқин келжакда парламент ва президент сайловлари бир вақтда ўтказилишини маълум қилди.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича., бугун Қирғизистон бош вазири Садир Жапаров Қирғизистон парламентидаги депутатлар билан учрашганида, сўнгги воқеаларга тўхталиб, унинг бош вазир лавозимига сайланиши ҳокимиятни тинчлик ва қонуний равишда топширишниннг намунаси бўлганини эслатди.
Жапаров ўз сўзларида, янги президент сайловларини 10 январга қадар ўтказилиши кераклигини ва президент истеъфога чиққан кундан кун ўтишини қўшимча қилди.
Қирғизистондаги тартибсизликлар, 4 -октябрь якшанба куни бўлиб ўтган парламент сайловлари натижалари эълон қилингандан сўнг бошланди, шундан сўнг, халқ норозилигидан сўнг парламент сайловлар натижалари бекор қилинди.