декабр 05, 2021 14:46 Asia/Tashkent
  • Марказий Осиёдан қисқача хабарлар
    Марказий Осиёдан қисқача хабарлар

Қизил Хоч ташкилоти томонидан Қозоғистон тинчликпарвар кучларини тайёрлаш, Россия ва Қирғизистон президентларини телефон орқали суҳбалари, 6 партия вакилларини Қирғизистон парламентига йўйл топиши, Туркманистон ҳукуматининг Афғонистонга гуманитар ёрдамлари, Қозоғистон ва Туркия диний ва мусулмонлар идоралари ўртасида имзоланган ҳамкорлик ҳужжат, Марказий Осиёдани сўнгги янгиликлардандир.

Қозоғистон ҳукумати ва Халқаро  Қизил Хоч қўмиталари вакиллари виртуал йиғилиш ўтказишди.

Бу мулоқотда  Африка қитъасидаги БМТ миссияларида қатнашган ҳолда, Қозоғистон армиясининг тинчликпарвар кучларини тайёрлаш масаласини кўриб чиқилди.

Қирғизистон президенти Садир Жапаров кеча Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали суҳбатида, 2022 йилда Евроосиё иқтисодий иттифоқидаги Қирғизистоннинг келгуси раислигини инобат олган ҳолда,  бу иттифоқ доирасида икки давлат муносабатларини турли соҳаларда ошириш ва ҳамкорликларини кенгайтириш масаласи юзасидан фикр алмашдилар.

Қирғизистон сайловларида берилган овозларнинг 99,84 фоизи санаб чиқилди.

 Қирғизистон парламенти сайловида овозларни қўлда санаш ва сайлов коммиссиянинг  2490  бўлими (84,99 фоиз овоз)  томонидан тарқатилган маълумотларга асосан  мамлакатни 6 партияси парламентга йўл олган.

Туркманистон вазирлар маҳкамаси делегацияси йиғилишда мамлакат президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов Туркиянинг ТИВ раҳбари Рашид Мередовга Афғонистон халқига гуманитар ёрдамни юборишга топшириқ берди.

Қозоғистон ва Туркия диний идоралари икки томонлама ҳамкорликларни кенгайтириш бўйича келишувлар имзоладилар.

 

Ёрлиқ