Қирғизистоннинг муваққат президенти конституцияни ўзгартириш пайидадир
(last modified Tue, 20 Oct 2020 09:41:37 GMT )
октябр 20, 2020 14:41 Asia/Tashkent
  • Қирғизистоннинг муваққат президенти конституцияни ўзгартириш пайидадир

Қирғизистоннинг муваққат президенти мамлакат конституциясини ўзгартириш тўғрисидаги қарорини эълон этди.

ИСНО тарқатган хабарга биноан, кеча Қирғизистоннинг мувқаққат президенти Садир Жапаров ўз сўзларида  президентликнинг мукаммал бир даврасида номзодини қўйишни ният қилгани ва мақсадига эришиш учун конституцияга ўзгартириш киритиши кераклигини айтди.

Жапаровнинг ушбу қарори, эса унинг ҳокимитяга келишига ёрдам берган бир қатор  партиялар вакилларининг ғазабига сабаб бўлган.

Қирғизистон конституциясига биноан, муваққат президенти ўзи бошқарадиган сайловларда  иштирок эта олмайди.

Қирғизистондаги тартибсизликлар, 4 -октябрь  якшанба куни бўлиб ўтган парламент сайловлари натижалари эълон қилингандан сўнг бошланди, шундан сўнг, халқ норозилигидан сўнг парламент сайловлар натижалари бекор қилинди.

Садир Жапаров 2017 йилда митинг уюштиргани ва Иссиққўл вилояти губернаторини гаровга олгани учун 11 йилга озодликдан маҳрум қилинганди ва сўнгги эътирозларда ҳукумат саройини эътирозчилар томонидан эгалланганидан кейин у қамоқхонадан озод этилди.