Январ 30, 2024 14:43 Asia/Tashkent
  • Қирғизистон Хавфсизлик қўмитаси раиси: Қирғизистонда этник ихтилофларни келтириб чиқарганлар қаттиқ жазоланади
    Қирғизистон Хавфсизлик қўмитаси раиси: Қирғизистонда этник ихтилофларни келтириб чиқарганлар қаттиқ жазоланади

Қирғизистон Миллий Хавфсизлик қўмитаси раиси мамлакатда этник низоларни келтириб чиқаришга уринганлар қатитқ жазоланишини маълум қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича Қирғизистон Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев  Қирғизистонда миллатлараро ихтилофлар ва низо яратишга уринганлар қаттиқ жазоланади деб эълон қилди.

Қамчибек Ташиев Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти аҳолиси билан учрашувда 2010 йил июнь воқеалари такрорланишини олдини олишга ваъда берди.

Қирғизистон кўп миллатли мамлакатдир. Халқлар ўртасида тинчлик ҳукм сурмоқда. Миллатлараро ихтилоф ва низо яратишга уринганлар қаттиқ жазоланади. 2010 йилги воқеалар такрорланмайди. Биз бунга йўл ҳам қўймаймиз деб айтди Ташиев.

У шунингдек ўшанда ўша пайтдаги ҳукуматнинг ожизлиги сабабли бир қанча одамлар икки қардош ва тинчликсевар халқ ўртасида низо келтириб чиқаришга муваффақ бўлганини ҳам эслатди.

Қирғизистон миллий хавфсизлик қўмитаси раиси, сўзлариниг бошқа қисмида ҳар бир шахс қонун асосида яшаши ва ҳаракат қилиши зарур. Ким бўлишидан ва қаердан бўлишидан қатъий назар, ҳамма қонун олдида тенгдир. Зероки ҳаммамиз бир давлатнинг халқимимиз деб қўшимча қилди.

Эслатиб ўтиш жоиздирки Қирғизистон республикасидаги 2010-йилдаги тўқнашувлар натижасида статистик маълумотларга биноан, 893 киши ҳалок бўлиб 1900 киши жароҳатланганди. Аммо норасмий маълумотлар асосда бу тўқнашувларда 2 000 дан оритқ инсон  қурбон бўлиб 400 000 кишига яқин кишилар ҳам уйларини тарк этганди.

Ёрлиқ