Қирғизистонда давлат тўнтариши олди олинди
Қирғизистон Миллий хавфсизлик қўмитаси бу мамлакатда куч билан ҳукуматни эгаллаб олиш мақсадга йўлга қўйилган давлат тўнтаришига уринишнинг олди олинганини маълдум қилди.
Қирғизистонда терроризм ва уюшган жиноятчиликка қарши кураш учун масъул бўлган бу мамлакат Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси махсус кучлари мамлакатда ҳокимиятни эгаллаб олишга уринишни олди олинганини хабар қилди.
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот- релизида фуқаролар ўлими билан кечган оммавий тартибсизликлар уюштириш орқали зўравонлик билан эгаллаб олиш ва мамлакатдаги ижтимоий -сиёсий вазиятни издан чиқаришни режалаштирган бузғунчи гуруҳнинг ноқонуний фаолиятига чек қўйилди деб келтирилган.
Бу мамлакат хавфсизлик давлат қўмитаис мазкур гуҳуҳ жиноий мафкура тарафдорлари ва диний экстремистлардан иборат эканлигини таъкидлаб хавфсизлик кучлар ҳозиргача 4 нафар Қирғизистон фуқаросини қўлга олди. Гумонланувчиларнинг уйлари ва автомобилларидан қўлбола қурилмалар. қурол-яроқ, ўқ-дорилар алоқа воситалари,ўқ ўтказмайдиган кийим-кечак, дрон ва бошқа тақиқланган буюмлар топилди ва тергов давом этмоқда деб эълон қилди.
Эслатиб ўтамиз Қирғизистонда 2023- йилнинг июнида ва 2024-йилнинг январида ҳам иккита давлат тўнтаришига барҳам берилганди.