Марказий Осиё ва Европа расмийларининг видеоконференцияси бўлиб ўтди
-
Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи
Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи Ташқи ишлар вазирликлари вакиллари бу видеоконференцияда ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш масалаларни муҳокама қилишди.
Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирликлари вакиллари хавфсизлик соҳасида қандай ҳамкорлик қилиш ва Афғонистонда минтақавий ижтимой ва иқтисодий жараёнарда фаол иштирок этиш орқали тинчликка эришишда ёрдам бериш масаласи юзасидан фикр алмашдилар.
Хабарда келтирилишча, минтақалараро учрашувда Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Шерзод Асадов Афғонистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари ҳамда Европа Иттифоқининг ташқи ишлар бўйича бош котиби Ҳелго Шмит ва Марказий Осиё ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари қатнашдилар.
Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи расмийларининг учрашувида шунингдек коронавирусга қарши кураш ва иқлим ўзгариши оқибатлари ва атроф-муҳитни муҳокама қилиш бўйича доимий ҳамкорликларнинг муҳимлиги масаласи муҳкома қилинди.
Томонлар шунингдек Марказий Осиёни жаҳон иқтисодиёти биан интеграциялашуви, транспорт ва транзит юкларини ривожлантириш ҳамда минтақа давлатлари ўртасида чегара олди савдо зонналарини ташкил қилиш зарурлигини таъкидладилар.