Марказий Осиёда коронавирус билан касалланиш ва ўлим ҳолатлари яна кўпайди
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i55461
Қирғизистон, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Тожикистон респубилкаларининг Соғлиқни сақлаш вазирликлари бу мамлакатларда коронавирусга мубтало бўлганлар сонини рекорд даражада ўсаётганини тасдиқлаб, фуқароларни жорий этилган карантин, соғлқни сақлаш ва гигиена қоидаларига қатъиян риоя қилишларини талаб қилишди.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
октябр 24, 2020 12:06 Asia/Tashkent
  • Марказий Осиёда коронавирус билан касалланганлар сони яна ошди
    Марказий Осиёда коронавирус билан касалланганлар сони яна ошди

Қирғизистон, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Тожикистон респубилкаларининг Соғлиқни сақлаш вазирликлари бу мамлакатларда коронавирусга мубтало бўлганлар сонини рекорд даражада ўсаётганини тасдиқлаб, фуқароларни жорий этилган карантин, соғлқни сақлаш ва гигиена қоидаларига қатъиян риоя қилишларини талаб қилишди.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича,  Қирғизистон ССВ  мамлакатда бир сутка ичида яна 582 нафар коронавирус билан касалланганларини таъкидлаб,  бу рақам Қирғизистонда коронавирус бошланганидан бери мисли кўрилмаган даражада касалланиш ҳолатларини қайд этилгани эканлигини қўшимча қилди.

Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги тарқатган баёнотида  фуқароларни тиббий қоидалар ва карантинга риоя қилишлари зарурлигига тўхталиб,  мамлакатда коронавирус билан касалланганлар сонини 47 минггдан ошгани ва ўлим ҳолатларини 1126 кишиша етказганини эълон қилди.

Қозоғистон ССВ ҳам ўтган бир сутки ичида корнавирус билан касалланиш бўйича 179 та янги ҳолатни қайд этилани ва 5 кишини вафот этганини хабар қилди.

Шундай қилиб,  Қозоғистонда коронавирус юқтириб олганлар сони 110 минг 86 киши  соғайганлар 105 минг 493 нафарини ва вафот этганлар эса 811 кишини ташкил этмоқда.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳам  24 октябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 64 923 (+112) нафарни ташкил этганини эълон қилди.

Айни пайтда 62 033 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (95 фоиз) соғайган.

Ҳозирда  2 346 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Шунингдек пандемия бошланганидан бери 542 киши ҳам вафот этган.

Тожикистон ССВ ҳам ўтган бир сутки ичида мамлакатда коронавирусга мубтало бўлган яна 42 нафарини аниқланиши билан касаллаганларни жами 10 минг 695 кишига етгани ва улардан 81 нафарини вафот этганини тасдиқлади.