июл 23, 2022 13:27 Asia/Tashkent
  • Қозоғистонга корона чекловари қайтарилмоқда
    Қозоғистонга корона чекловари қайтарилмоқда

Қозоғистон пойтахтига янги корона чекловлари жорий этилган.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича,  Нурсултон шаҳар соғлиқни сақлаш ташкилоти раиси Қозоғистон пойтахти эпидемиологик вазият ёмонлашгани сабабли бугундан 23-июль коронага қарши чекловлар кучга киришини маълум қилди.

Қозоғистон пойтахти Нурсултон шаҳри аҳолисига жамоат жойларида ниқоб тақиш тавсия қилинди.

Бундан ташқари йиғишиларни 10 дан ортиқ одам иштирокида ниқоб, дезинфекциялаш воситаларидан фойдаланган ҳолда ўтказиш ва масофага риоя қилиш зарурлиги таъкидланди.

Таълим муассасаларига бир нечта синфлар ва гуруҳлар иштирокида йиғилишларидан қочиш тавсия этилади.

Коронавирус пандемияси тарқалишига қарши курашда яни бир муҳим чора сифатида одамларни қайта эмлашга ундаш қайд этилди.

Айтиш жоиздирки, Қозоғистонда ўтган бир кеча-кундузда 2654 нафар коронавирус ҳолати қайд этилган ва бу эса энг юқори рақам " ОГлмаота  (804) ва Нурсултон (797) шаҳарларига тўғри келди.

 

Ёрлиқ