Қозоғистоннинг собиқ соғлиқни сақлаш вазири катта миқдордаги маблағларни ўзлаштиришда айбланмоқда
Қозоғистон ОАВ-и собиқ ССВ вазири ката миқдордаги маблағларни ноқоний равишда ўзлаштиришда айланиб ҳибсга олинганини хабар қилишди.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Қозоғистоннинг собиқ соғлиқни сақлаш вазири Йилжан Биртановга коррупуция ва 526 миллион тенге мидқоридаги маблағларни ўзлаштиришда айблов эълон қилинган.
Маълумотларга кўра, мамлакат ССВ- ини 2017 йилнинг январидан уша йилнинг июнига қадар бошқарган Қозоғистоннинг собиқ соғлиқни сақлаш вазири Биртанов жорий йилнинг ёз фаслида коронавирус туфайли касаллик таътилида бўлган чоғида ўз лавозимидан истеъфо берганди.
Кейин Қозоғистон президенти вазирликни синчковлик билан текширишни буюрди шундан сўнг соғлиқни сақлаш вазирининг собиқ ўринбосари Ўлжас Абишев ҳибсга олинди.
Аввалроқ Қозоғистоннинг коррупцияга қраши кураш хизмати директори Алик Шпикбаев икки вазирликнинг юқори лавозимли амалдорларига қарши жиноий ишлар қайта тиклангани ҳақида хабар берганди.