ноябр 08, 2020 14:27 Asia/Tashkent
  • Қозоғистон: Пекин   трансчегаравий дарёларнинг экотизимини сақлаб қолишига қизиқиш билдирмайди
    Қозоғистон: Пекин трансчегаравий дарёларнинг экотизимини сақлаб қолишига қизиқиш билдирмайди

Қозоғистоннинг атроф- муҳитни муҳофаза қилиш вазири трансчегаравий дарёлар хусусида Хитой билан музокараларга тўхталиб, Пекин давлати трансчегаравий дарёларнинг экотизимини сақлаб қолишига умуман қизиқиш билдирмаётир деб айтди.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Қозоғистон атроф муҳитни, геология, ва табиий ресурслар вазири Мағрум Мирзоқулиев Хитойнинг трансчегаравий сувлар тўғрисидаги битимни имзолашни истамаслигидан хавотир билдирди.

Мағзум Мирзоқулиев ўз сўзларида  Пекин давлати  сув тақсимлаш бўйича чегарадош мамлакатларнинг  ҳеч бири билан музокара қилмаётгани ва Қозоғистон  Хитой билан музокара олиб боарётган биринчи  ва ягона мамлакат эканлигини қўшимча қилди.

Қозоғстон атроф муҳитни, геология, ва табиий ресурслар вазири  шунингдек Хитой билан келишувга эришиш ҳаракатларини давом эттиришига тўхталиб, Қозоғистон бу хусусдаги ҳуқуқларидан воз кечмайди дея изоҳлади.

Хитойнинг халқаро чегаралари 40 та йирик дарёларни кесиб ўтувчи минтақа ҳисобланади, аммо мамлакат ҳали ҳам чегара дарёлари бўйича бирон бир халқаро ҳуқуқий ҳужжатни имзоламаган ва ҳудудий сувларнинг суверенитети сув келиб чиқиш манбаи ҳисобланадиган мамлакатга тегишли деб ҳисоблайди.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, Хитойнинг мамлакатнинг баъзи ҳудудларида трансчегаравий сувларни ривожлантириш режалари шимолидаги Қозоғисттоннинг қурғоқчилик хавфига олиб келади.

 

 

Ёрлиқ