Қирғизистонда террорчилар гуруҳи узоқ муддатли қамоққа маҳкум этилди
(last modified Thu, 29 Sep 2016 08:02:46 GMT )
сентябр 29, 2016 13:02 Asia/Tashkent
  • Қирғизистонда террорчилар гуруҳи узоқ муддатли қамоққа маҳкум этилди

Қирғизистонда террорчилар гуруҳи узоқ муддатли қамоққа маҳкум этилди

Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида террорчилар гуруҳи узоқ муддатли қамоққа ҳукм қилинди, деб ёзади «ТАСС» республика Давлат миллий хавфсизлик қўмитасига таяниб.

«Ушбу террорчилик гуруҳи ижтимоий тармоқлар орқали ташкил қилинган. Қўлга олинганлар чет элга пул ишлаш учун кетган вақтларида мафкуравий жиҳатдан жалб қилинган», — дейилади хабарда.

Кейинчалик гуруҳ «жиҳод амалга ошириш зарурияти» сабаби остида Ўшга юборилган. Қирғизистон ҳудудида гуруҳ таркибига кирган шахсларга Ўш вилоятининг беш фуқаросини ўлдириш, шунингдек, «Суриядаги терроризмни молиялаштириш мақсадларида» Ўшда қатор босқинчилик ҳужумларини амалга ошириш топширилган.

Ўш шаҳар суди қарорига кўра, гуруҳнинг тўрт аъзоси 10 йилдан 17 йилгача муддатга озодликдан маҳрум этилди. Судланганлардан бири жазони кучайтирилган режимдаги колонияда ўтайди.

 

Ёрлиқ