Қирғизистон хорижликлар учун чегараларини очди
(last modified Sun, 06 Dec 2020 07:16:36 GMT )
декабр 06, 2020 12:16 Asia/Tashkent
  • Қирғизистон хорижликлар учун чегараларини очди
    Қирғизистон хорижликлар учун чегараларини очди

Қирғизистон ҳукумати барча мамлакатлар фуқаролари учун ўз чегараларини шартли равишда очди.

Қирғизистон ТИВ-ининг кечанги хабарида, Бишкек давлати 4 декабрь -жума кунидан бошлаб барча хорижлик фуқаролар учун ўз чегараларини очиш қарорига келди ва чет эл фуқаролари маълум шартлар асосида мамлакатга киришлари мумкин деб эълон қилди.

Қирғизистон ТИВ баёнотида келтирилишича,  хоржлик фуқаролар келганидан сўнг коронавирус бўйича тест топширишади.

Эслатиб ўтамиз, коронавирус тарқала бошланганидан бери Қирғизистон ўз чегараларини ёпиб қўйганди.

Қирғизистонда коронавирус юқтириб олганлар сони 74 минг 774 кишига етган ва  улардан 1290 нафари вафот этган.