Қозоғистонликлар Евроосиё иқтисодий иттифоқидан пенсия оладилар
Қозоғистон республикаси фуқаролари Евроосиё иқтисодий иттифоқи ишчиларининг нафақа олиши тўғрисидаги шартномасини ратификация этилиши билан унинг имтиёзларидан фойдаланишади.
Қозоғистон президенти Қосим Жомарт Токаев Евроосиё иқтисодий иттифоқи ишчиларининг пенсия тўғрисидаги шартномасини қабул қилишга оид қонунни имзолади.
2019 йил 20 декабрида Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар раҳбалари томонидан имзоланган битим ратификация этилганидан кейин ижро этила бошланади.
Мазкур қонун ратификация этилиши билан қозоғистонликлар ўз мамлакатидаги балки Евроосиё иқтисодий иттифоқининг бошқа аъзо давлатларидаги иш стажлари учун пенсия олишади.
Ушбу келишувнинг асосий мақсади, Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатларининг ишчиларини иш била таъминланган мамлакатлар фуқаролари билан бир хил шартлар асосида уларни нафақага чиқаришнинг ҳуқуқий асосларини таъминлашдир.