Қозоғистон гидоэлектростанциялар қуришни жадаллаштирмоқда
(last modified Thu, 04 Feb 2021 10:47:17 GMT )
феврал 04, 2021 15:47 Asia/Tashkent
  • Қозоғистон гидоэлектростанциялар қуришни жадаллаштирмоқда
    Қозоғистон гидоэлектростанциялар қуришни жадаллаштирмоқда

Қозоғистон давлати 2030 чи йилга қадар 13 та гидроэлектростанция ва 39 та сув омборларини қуриш ва улардан фойдаланишни назарга тутган.

 Қозоғистоннинг геология ва табиий ресурслар вазири Мазғзум Мирзогоиив  ҳукумат йиғилишида,  2030 чи йилга қадар  13 та гидроэлектростанция ва 39 та сув омборларини қуриш ва улардан фойдаланишни режашлаштирганини хабар қилиб,  тахминан 2 минг километрлик асосий каналлар қайта реконстуркция қилинади ва  бундан ташқари  ҳажми 885 миллион кубометр бўлган 8 та янги сув омборлари  турли минтақаларида қурилиб фойдаланишга топширилади деб изоҳлади.

Қозоғистон энергетика вазири ҳам бу хусусдаги сўзларида  эндиликда  мамлакатнинг жанубий қисмида электр тармоғини кучайтириш бўйича таклиилар киритиш учун ишчи гуруҳ тузилганини таъкидлади.

Нурлан Нагаев ўз сўзларида  жорий йилда ғарбий минтақадарининг электр тармоқларини кучайтириш борасида  "Тангиз- Қулсари- Атирау- Индер- Уралск" йўналишадаги қуввати 220 kVt  бўлган электр тармоқларини кучайтириш ишлари бошланади деб аниқлик киритди.

Қозоғистон энергетика вазирига кўра,  мамлакатат жанубий минтақасида 2025  йилгача тахмин қилинган 1300 мегаватт газ генераторлари ишга туширилади.

 

Ёрлиқ