феврал 05, 2021 17:26 Asia/Tashkent
  • Туркия ва Қозоғистон мудофаа соҳасида ҳамкорликларни кенгайтирмоқда

Туркия ва Қозоғистон ҳарбий техника соҳасида янги шартнома имзолади.

Анатолий ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, Туркия миллий мудофаа вазирининг ўринбосари Муҳсин Дара Қозоғистонга қилган сафари чоғида, Мудофаа вазири Нурлан Ярмакбоев, ушбу мамлакатнинг инфратизилмаларини ривожлантириш ва саноат вазири Бибет Атамкулов билан учрашиб, икки мамлакат ўртасидаги стратегик кўп томонлама алоқаларни кенгайтириш ҳақида музокара қилди. 

Туркия миллий мудофаа вазирининг ўринбосари Қозоғистон Марказий Осиёда Туркиянинг муҳим шерикларидан бири эканлигига ишора этиб, Қозоғистон билан Туркиянинг ҳарбий соҳасидаги янги шартномалар режалаштирилди,-деб таъкидлади.

бундан олдин ҳам Қозоғистон ташқи ишлар вазири Руслан Қазоқбоев ва Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човуш Ўғлу ҳам бир миллиард долларга тенг тижорат, тарнспорт-коммуникация инфратизимларини ривожлантириш, темир йўл, ҳаво ва ер бўйича халқаро транспорт соҳасида ўзаро манфаатлар асосида икки томонлама алоқаларни кенгайтириш ҳақида фикр алмаштирган эдилар.  

Ёрлиқ