феврал 13, 2021 18:32 Asia/Tashkent
  • Туркманистон президенти ўз ўғлини Бош вазир ўринбосари этиб тайинлади.
    Туркманистон президенти ўз ўғлини Бош вазир ўринбосари этиб тайинлади.

Туркманистон президентининг буйруғига биноан, Сардор Бердимуҳаммедов мамлакат бош вазири ўринбосари этиб тайинланди.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов  ўғли Сардор Бердимуҳаммедовни Бо вазир ўринбосари ва олий назорат палатаси раиси /Молия ва иқтисодиёт давлат муассасаси устидан назорат/ этиб тайинлади  ва  Миллий хавфсизлик кенгашига таништирилди.

Фармонга асосан, ушбу тайинлаш барча вазирлар ва Хавфсизлик кенгаши фаолиятини янада такомиллаштириш, шунингдек давлат мулкии устидан назоратни кучайтириш, уларнинг молиявий ресурсларидан иқтисодий фойдаланиш ва лицензиялаштириш операцияларини назорат қилиш мақсадида амалга оширилди.

Бердимуҳаммедовнинг фармонига кўра, бош вазир янги ўринбосарининг вазифаси  давлат ташкилотлари, соғлиқни сақлаш, таълим ва иқтисодиёт  системаларида инновацион технологияларни таништириш , ва рақамлаштиришдан иборатдир.

Бундан олдин  2020 йил 7 февралда Сардор Бердимуҳаммедов Туркманистон саноат, ишлаб чиқариш ва қурилиш вазири этиб тайинланганди.

 

Ёрлиқ