Бердимуҳамедов Ашхобод юбилейи куни дунёга келадиган болалар учун исмлар таклиф қилди
(last modified Sat, 27 Feb 2021 11:09:42 GMT )
феврал 27, 2021 16:09 Asia/Tashkent
  • Бердимуҳамедов Ашхобод юбилейи куни дунёга келадиган болалар учун исмлар таклиф қилди
    Бердимуҳамедов Ашхобод юбилейи куни дунёга келадиган болалар учун исмлар таклиф қилди

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов мамлакат пойтахти -Ашхобод шаҳри юбилейи нишонланадиган куни дунёга келадиган болалар учун исмлар таклиф қилд

25 май куни мамлакатда Туркманистон пойтахтининг 140 йиллиги нишонланишини Спутник сайти хабар қилган.

"Бердимуҳамедов "25 май куни биринчи бўлиб дунёга келган ўғил бола чақалоққа Пойтахт ёки Ашхобод, қиз чақалоққа эса - Маржон ёки Мая, деб исм берилса, бу рамзий маънога эга бўлади", дея қайд этган ва тегишли раҳбарларга туғилажак болалар учун совғалар ҳозирлаб қўйишни буюрган.

Президент шунингдек, Ашхободда ўтказиладиган кенг кўламли ишлар ҳақида ҳам тўхталган.

"Пойтахт - Осиёнинг тан олинган марваридидир, эришилган муваффақиятлар ва ташкил этилаётган байрам тадбирлари - бутун туркман халқининг фахри саналади", - дея қайд этган ҳукумат йиғилишида Бердимуҳаммедов.