Қозоғистонда Эрон ва Ўзбекистон вакиллари иштирокида  Наврўз анжумани ӯтказилди
(last modified Wed, 31 Mar 2021 07:32:14 GMT )
март 31, 2021 12:32 Asia/Tashkent
  • Қозоғистонда Эрон ва Ўзбекистон вакиллари иштирокида  Наврўз анжумани ӯтказилди

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида ушбу қадимий маросимни нишонлаётган мамлакатларнинг Бош консуллари иштирокида "Наврўз; Бир руҳ, битта оила ва бир неча миллатлар" конференцияси бўлиб ўтди.

Конференцияда Эрон Ислом Жумҳурияти, Ўзбекистон, Туркманистон, Озарбайжон Республикаси ва Туркиянинг дипломатик вакиллари иштирок этишди, деб хабар беради Эрон Телерадиокомпанияси.

Шунингдек, анжуманда Наврўз ҳавзасининг бешта мамлакатида урф-одатлар ва расм-русумларга бағишланган қисқа метражли филмлар намойиш этилди.Қозоғистоннинг Ясинов университети ректори Қозоғистон халқи учун Наврўз миллий байрамининг  аҳамияти  муҳимлигини таъкидлади.

Бундан ташқари, Наврўз байрамини ўтказадиган мамлакатлар ўртасидаги маданий алоқаларни кенгайтириш конференцияда муҳокама қилинган муҳим мавзулардан бири бўлди.