апрел 11, 2021 13:53 Asia/Tashkent
  • Қирғизистонда конституцияга тузатишлар киритиш ҳақидаги референдум бўлиб ўтмоқда

Қирғизистон халқи бугун эрталабдан бошлаб конституцияга ўзгартиришлар киритиш учун овоз бериш мақсадида сайлов участкаларига бормоқда.

Қирғизистон президенти Садир Жапаров сайловнинг дастлабки соатларида Бишкекнинг Ленинский туманида овоз берди.
Ҳисоботга кўра, агар Қирғизистон конституцияга тузатишлар киритиш ҳақидаги референдум ўтказилса, мамлакат конституциясига 81 та ўзгартириш киритилади. Сайловчиларнинг 30 фоизи иштирок этган тақдирда, бугунги референдум ҳақиқий ҳисобланади.
Референдум билан бир вақтда Қирғизистонда маҳаллий кенгашларга сайловлар бўлиб ўтади, 2,4 мингдан ортиқ сайлов участкалари Қирғизистон ичида ва 48 та ташқарида ташкил этилган. Референдумни 200 га яқин халқаро кузатувчилар  кузатиб боради.

Ёрлиқ