Россия, Қозоғистон ва Қирғизистон террорчиликка қарши ҳарбий машғулотларни бошлади
Россия, Қозоғистон ва Қирғизистон республикаларининг тезкор ҳаракатланувчи кучлари террорчиликка қарши қуруқликда ва ҳаво машғулотларини Қирғизистонда бошлашди
Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотининг аъзолари ҳисобланмиш Россия, Қозоғистон ва Қирғизистон республикаларининг тезкор ҳаракатланувчи кучлари террорчиликка қарши қуруқликда ва ҳаво машғулотларини Қирғизистонда бошлашди. Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга биноан, Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти чоршанба куни берган баёнотида шундай маълум қилдики, "Роберж-2016" номли уч кунлик ҳарбий машғулотларда иштирок этадиган мамлакатлардан минг нафар ҳарбийлар терроризмга қарши амалиётларни бажариш чоғида турли кўринишдаги алоқа ва ҳарбий ускуналар ҳамда 200 та оғир турдаги ҳарбий воситалар ва 20 та вертолётдан фойдаланишади. Россияда ишлаб чиқарилган ва Сурияда террорчилар позициясини бомбардимон қилишда ҳозирга қадар кўп маротаба ишлатилган узоқ масофага парвоз қила оладиган Тапалов 22 М 3 самолётлари ва Россиянинг разведка қиладиган ва ҳужумкор без пилот самолётлари ҳам ушбу ҳарбий машғулотларда иштирок этади. Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотининг бошқа аъзолари бўлмиш Белоруссия, Тожикистон, Арманистон ва Ўзбекистон ҳам ўзларининг кузатувчиларини ушбу ҳарбий машғулотларга жўнатди.