апрел 20, 2021 10:01 Asia/Tashkent
  • Тожикистон-Россия ҳарбий машғулотлари бошланди

Россия-Тожикистон машғулотлари мамлакат жанубидаги учта ҳарбий базада 50 минг аскар билан бошланди.

"Машғулотларда Тожикистон Қуролли Кучларининг 9000 нафар аскарлари ва офицерлари, 1700 нафар рус аскарлари ва зобитлари ҳамда Тожикистон Миллий армиясининг 40 мингта захира кучлари иштирок этмоқда", деди Тожикистон Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Фаридун Муҳаммадализода.

Тожикистон расмийси қўшимча қилди: "Ушбу машқда 70 га яқин зирҳли машина, 780 та техника, 250 та артиллерия бўлинмаси ва 20 та самолёт ишлатилади".

Машғулотда тожик ва рус аскарлари ва зобитлари МДҲнинг жанубий чегараларида таҳдидлар юзага келганда оператив тажрибани машқ қилмоқдалар.

Машқлар душанба куни бошланди ва 23 апрелда тугайди.

 

Ёрлиқ