Россия ва Тожикистон хафсизлик расмийларининг учрашувлари
Россия ва Тожикистон хафсизлик расмийларининг учрашувлари
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.
Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.
Бугунги суҳбатимиз "Россия ва Тожикистон расмийларининг учрашувлари" мавзуига бағишланади.
Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.
Бизни тинглаб боринг!
Марказий Осиё минтақасида чегара хавфсизлиги ва минтақа хавфсизлиги мавзуси хусусан Тожикистон ва Афғонистон сарҳадларида жойлашган туманлардаги нотинч вазият Россия федерацияси ва Тожикистон республикалари миллий хавфсизлик котиблари ўртасида бўлиб ўтган суҳбатнинг диққат марказида бўлди. Росссия ва Тожикистон миллий хавфсизлик кенгаши котиблари 4-октябр куни Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида учрашиб мулоқот ўтказишди. Ушбу мулоқот Тожикистон жанубидаги чегара туманларидаги вазиятнинг кескин тус олиши ва минтақада хавфсизлик таҳдидларининг янада жиддийлашиб кетганлиги боис амалга ошди. Шунинг учун, хавфсизлик соҳасидаги турли масалалар жумладан Тожикистон ва Россиянинг халқаро терроризмга қарши курашиш йўналишидаги ҳамкорликларини янада кенгайтириш ва миграция бўйича ҳамкорликларни мустаҳкамлаш, мигрант ишчиларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва ноқонуний муҳожирлик билан кураш олиб бориш масалалари Росссия хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрошев ва Тожикистон хавфсизлик кенгаши котиби Абдураҳим Қаҳҳоров ўртасида бўлиб ўтган баҳс мунозаранинг асосий мавзуси бўлди. Охирги пайтларда Афғонистонда юзага келган нотинчлик ва бунинг Марказий Осиё мамлакатларининг хавфсизлигига таъсири Ўрта Осиё мамлакатларининг айниқса, Афғонистоннинг шимолий минтақаларидаги қўшниларининг хавотирланишларига олиб келди.
Бундай нотинчликлар билан курашиш стратегияси ва унинг терроризм, экстремизм ва наркотик моддалар сингари белгиларининг намоён бўлиши ортидан, Тожикистоннинг Россиянинг ҳарбий воситалар ва техникавий ёрдамларини қабул қилишига ҳамда миллий ва чегара кучларининг мустаҳкамлаш учун тегишли чораларни кўришига шунингдек, ушбу республакада Россиянинг 201-ҳарбий базасининг жойлаштирилиши ва ушбу ҳарбий қисмнинг фаолият этиш муддатининг яна узайтирилишга олиб келди. Тожикистон чегара қўшинларини ва миллий армиясини кучайтириш мақсади билан Марказий Осиёда жойлашган ушбу республиканинг Хитой билан Афғонистон ва Тожикистоннинг бошқа қўшнилари сифатида хавфсизлик соҳасидаги айрим ҳамкорликларни амалга ошириши ҳам кун тартибидан жой олган. Ҳар доим Афғонистондаги хавфсизлик мавзуси ва хавотирланишлар ҳамда ушбу нотинчликларнинг Афғонистон чегарасидан Ўрта Осиё республикаларига ўтиши сиёсий ва ҳарбий доиралар нуфузи учун жумладан Американинг Марказий Осиёда таъсир ўтказиши учун қулай фурсат яратади. Бироқ, ушбу ҳамкорликлар асосан Вашингтоннинг ушбу республикаларга хавфсизлик соҳасида кўмакларни тақдим этишига туртки беради.
Минтақада умумий тушунчадаги хавфсизликни мустаҳкалашда Америка қўшма штатларининг ва Ғарбнинг бошқа давлатлари томонидан Марказий Осиё республикаларига кўмак қилиши, ўзларинниг нуфузини янада ортириш ва ҳарбийларини ушбу мамлакатларда жойлаштириш мақсадлари кўзланган. Дарҳақиқат, Афғонистондаги нотинч вазият ва ушбу нотинчликдан келиб чиққан хавотирланишларнинг Ўрта Осиё республикаларига ўтиши минтақа юртлари учун катта муаммолардан ҳисобланади. Бундай вазият эса минтақа ва минтақадан ташқарида ўз таъсирини ўтказувчилар учун хусусан, Россия, Хитой, Америка ва Ғарбнинг бошқа давлатлари учун минтақада ва майдонда ушбу мамлакатлар устидан рақобат қилишлари учун барча томонлама жойлашиб олишларига имконият яратади. Ушбу йўналишда ҳам минтақа механизми ташкил этилган ва шаклланган. Шу жумладан Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги қошидаги Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти ва Шанхай ҳамкорлик ташкилотини ҳам ушбу мақсадларни кўзлаб ташкил этилган.
Бошқа ибора билан айтганда, агар Марказий Осиё республикларида уммий тушунчадаги нотинчлик Москва, Хитой, Вашингтон ва Европанинг минтақада ўз нуфузини ўрнатиши учун сиёсий, иқтисодий, ҳарбий ва хавфсизлик соҳаларида ҳамкорликларини қайта кўриб чиқишга сабаб бўлмоқда. Аммо Марказий Осиё республикалари ушбу ҳамкорликлардан ва ҳатто ўзларининг миллий хавфсизлигини тиклаш учун унчалик ҳам баҳраманд бўлишмаган. Россиянинг Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон сингари республиклар билан турли кўринишдаги қўшма монёврларни ўтказиши ва Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ҳамда Коллектив хавфсизлик шарномаси ташкилоти доирасида қўшма ҳарбий машғулотларни ўтказилиши шунингдек, базида Ғарб давлатларининг Ўрта Осиёнинг айрим республикаларининг розилиги билан минтақада ҳарбий иштирок этишлари учун ҳаракат қилишлари ҳам ушбу мавзуни таҳлил этилишига туртки беради. Ҳозирга келиб, хавфсизлик мавзуси яна бир бор Россия ва Тожикистон республикалари миллий хавфсизлик идоралари расмийлари ўртасида бўлиб ўтган суҳбатларининг диққат марказида жой олди.
Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.