Қозоғистон Хитой ваксинасини сотиб олди
(last modified Thu, 29 Apr 2021 06:00:00 GMT )
апрел 29, 2021 11:00 Asia/Tashkent
  • Қозоғистон 1 миллион доза Хитой ваксинасини сотиб олди
    Қозоғистон 1 миллион доза Хитой ваксинасини сотиб олди

Қозоғистон коронавирус эпидемиясига қарши курашни тезлаштириш учун бир миллион доза хитойлик Синоформ ваксинасини сотиб олди.

Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу хабарни тасдиқлаш зимнида, бу ваксиналар "Самрук Хазина " номли давлат жамғармаси томонидан сотиб олинди,-деб таъкидлади. 

Бу жамғарманинг ходимлари сотиб олинган ваксина билан биринчи навбатда эмланадилар. 

Қозоғистон томонидан сотиб олинган хитойлик ваксина БААда ишлаб чиқарилган. 

Бундан олдин ҳукумат одамларни Россиянинг "Sputnik V " ваксинаси ва Қозоғистоннинг "қазвак" каби иккита ваксинаси билан эмлашга рухсат берган эди. 

Яқинда Қозоғистонушбу мамлакатда ишлаб чиқарилган ваксина билан одамларни эмлашни бошлади. 

Ёрлиқ