БМТ Қирғизистонни тиклашда ёрдам беришга тайёр
(last modified Wed, 05 May 2021 05:04:34 GMT )
май 05, 2021 10:04 Asia/Tashkent
  • БМТ Қирғизистонни тиклашда ёрдам беришга тайёр

БМТнинг Қирғизистондаги вакили сўнгги можарода вайрон бўлган Боткен вилоятини тиклашга ёрдам беришга тайёрлигини эълон қилди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қирғизистондаги координатори Азуня Ахиллес Қирғизистон Ташқи ишлар вазири Руслан Казакбаев билан учрашувда  Тожикистон билан сўнгги тўқнашувларда зарар кўрган Боткен вилоятини тиклаш учун тайёрлигини билдирди.

Яқинда Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги можаро қурбонларининг оилаларига ҳамдардлик билдирган Ахиллес икки мамлакат ўртасидаги келишмовчиликларни тинч музокаралар йўли билан ҳал этиш муҳимлигини таъкидлади.

Боткендаги вазиятни тушунтирар экан, Казакбаев Тожикистон Ташқи ишлар вазири Сирожиддин Меҳриддин билан давом этаётган алоқаларга ҳам тўхталиб ўтди ҳамда барқарорлик ва осойишталикни таъминлашга қаратилган ҳаракатлар ҳақида гапирди.

Тожикистон пайшанба куни Қирғизистон билан чегарада кузатув камераларини ўрнатди, бу эса қирғиз чегарачиларининг норозилигига ва икки томон ўртасидаги тӯқнашувга сабаб бўлди. Отишма пайтида икки томондан ўнлаб аскарлар ҳалок бўлди ва яраланди.