Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотида Тожикистон ва Қирғизистонни яраштириш лойиҳаси ишлаб чиқилди
Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотига аъзо мамлакатлар қуролли кучларининг халқаро ҳарбий бўлинмалари саммити иштирокчилари Тожикистон ва Қирғизистон чегарасида кескинликни юмшатиш бўйича таклифларни илгари сурди ва лойиҳа ишлаб чиқди.
Беларусия мудофаа вазирининг халқаро ҳарбий ҳамкорлик бўйича ёрдамчиси Валерий Ронко Коллектив хавфсизлик шартномаси Қуролли кучларининг халқаро ҳарбий ҳамкорлик бўлинмалари расмийлари Тожикистон ва Қирғизистон чегарасидаги кескинликни юмшатиш бўйича таклифлар ишлаб чиққанини маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Коллектив Хавфсизлик Шартномаси халқаро ҳарбий ҳамкорлик бўлинмалари расмийлари йиғилишида ушбу ташкилот доирасидаги ҳарбий-сиёсий вазият ва Беларусия раислиги доирасидаги халқаро ҳарбий ҳамкорлик билан боғлиқ воқеалар белгиланди ва Тожикистон ва Қирғизистон чегарасида кескинликни юмшатиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди.
Минскда Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотига аъзо мамлакатлар қуролли кучлари халқаро ҳарбий бўлинмалари раҳбарларининг ишчи учрашуви бўлиб ўтди.
Ушбу йиғилишда Беларусия 2023 йилга мўлжалланган ушбу ташкилотга раислигининг устувор йўналишларини асосий эътиборни бўҳронли вазиятларни ҳал қилиш ва ушбу ташкилот масъулияти минтақада янада беқарорликнинг олдини олиш, умумий кучларнинг вазифаларни бажаришга тайёрлигини ошириш, техник ва ҳарбий ҳамкорликларни ошириш, Ташкилот ахборот ва таҳлил соҳасида ушбу ташкилот институтларининг салоҳиятини ривожлантириш экалигини баён қилди.
Бу ҳақда Беларус мудофаа вазири Виктор Хорнин маълум қилди.Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотига аъзо давлатлар Мудофаа вазирлари кенгашининг йиғилиши 25-май куни ушбу давлат мезбонлигида Мйсанек шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган.
2022-йил сентябр ўрталарида Тожикистон ва Қирғизистон ўртасида чегарада можаро рўй берди, бунинг оқибатида ҳар икки томондан 100 дан ортиқ одам ҳалок бўлди, 400 га яқин киши жароҳатланди, 500 га яқин уй ва жамоат обектлари вайрон бўлди.