май 25, 2023 13:05 Asia/Tashkent
  • Қирғизистон ва Тожикистон чегара идоралари вакилларининг учрашуви бўлиб ўтди
    Қирғизистон ва Тожикистон чегара идоралари вакилларининг учрашуви бўлиб ўтди

Қирғизистон ва Тожикистон ўртасида чегарадаги келишмовчиликларни бартараф этиш мақсадида чегара учрашуви бўлиб ўтди.

Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида Қирғизистоннинг Боткен вилояти раҳбари Абдулкарим Алимбоев, Тожикистоннинг Сўғд вилояти раҳбари Ражба Аҳмадзода ва бошқа чегара расмийлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Томонлар дронлардан фойдаланмаслик ва сувдан икки томонлама фойдаланишга келишиб олдилар.

Бу учрашувда Қирғизистоннинг Боткен ва Тожикистоннинг Сўғд вилоятлари раҳбарлари чегараларда барқарорликни сақлаш, жамоат хавфсизлигини таьминлаш ва провокацион ҳаракатларнинг олдини олиш масалаларини муҳокама қилдилар.

Аммо Қирғизистон ва Тожикистон ўртасида умумий узунлиги 972 километрлик чегара бор. Қирғизистон ва Тожикистон чегарасини белгилаш 2002 йилда бошланган бўлиб, бугунги кунга қадар 972 километрдан атиги 504 километри белгилаб қўйилган.

Ёрлиқ