май 16, 2021 11:41 Asia/Tashkent
  • Қирғизистон ҳам Масжид-ул-ақсога қилинган ҳужумни қоралади
    Қирғизистон ҳам Масжид-ул-ақсога қилинган ҳужумни қоралади

Қирғизистон мусулмонлари диний ишлар бўлими Масжид-ал-ақсога қилинган ҳужумларни кескин қоралади.

Қирғизистон мусулмонлари диний ишлар идораси тарқатган баёниясида Масжид-ал-ақсога қилинган ҳужум мусулмонларнинг ҳуқуқларини паймол этишдир деб айтди.

Ушбу идора шунингдек мазкур масжид Мадина ва Макка шаҳарларидан кейин ислом дунёсидаги энг муқаддас жой ҳисобланиши ва Муборак Рамазон ойида масжидларда намоз ўқишга қарши  туриш Худонинг буйруқларнини ҳақорат қилишдан ўзга нарса эмаслигини ҳам таъкидлаб ўтди.

Эслатиб ўтамиз 2016 йилда БМТнинг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти  (YUNESKO)  яҳудийлар билан Қудудсдаги муқаддас жойлар, хусусан Масжид-ул-ақсо масжиди ўртасидаги ҳар қандай тарихий, диний ёки маданий алоқаларни рад этиб уни мусулмонлар учун муқаддас жой деб атаганди.

Аммо бунга қарамай босқинчи сиоинстик режим ушбу муқаддас маконга қараши ҳужумлар уюштирмоқда.

 

Ёрлиқ