июн 03, 2021 11:55 Asia/Tashkent
  • Тожикистон фуқаролари Ўзбекистон ҳарбий ўқув юртларига қабул қилинади
    Тожикистон фуқаролари Ўзбекистон ҳарбий ўқув юртларига қабул қилинади

Ўзбекистон ва Тожикистон тожик зобитларини Ўзбекистон ҳарбий ўқув юртларида ўқитишга келишиб олди.

Тошкент ва Душанбе ўртасида бундай шартнома биринчи марта имзоланди.

Бўлажак тожик зобитлари Ўзбекистон ҳарбий ўқув юртларига ўқишга кириш ҳуқуқини бу йил қўлга киритишди, деб хабар берди «Азия-Плюс» Тожикистон Мудофаа вазирлигидаги манбага таянган ҳолда. 

Бугунги кунга келиб, томонлар Ўзбекистон ҳар йили тожикистонлик фуқароларнинг ҳарбий олий ўқув юртларида таҳсил олиши учун қанча квота ажратиши ва бўлажак тожик зобитлари қайси мутахассисликлар бўйича ўқитилиши тўғрисида келишиб олмоқда деб хабар қилган Кун сайти.

Тожикистон Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, ҳар йили 400 нафар тожикистонлик ёш ҳарбий университетларга ўқишга киради. Ушбу рақамдан ҳар йили мамлакат қуролли кучларининг 250 нафар бўлажак офицери Тожикистон Мудофаа вазирлиги Ҳарбий институтига ўқишга қабул қилинади. Қолган 150 нафари ҳукуматлараро келишувларга биноан ҳар йили Россия, Ҳиндистон, Қозоғистон, Озарбойжон ва Ўзбекистон ҳарбий университетларида ўқишни бошлайди.

Манбага кўра, президент Имомали Раҳмоннинг кўрсатмасига биноан ҳар йили миллий армиянинг 80 нафарга яқин бўлажак офицери ҳарбий ОТМга тиббий кўрик ва суҳбатдан ўтгандан кейингина имтиҳонсиз қабул қилинади. Бундай имтиёз Тожикистон президенти номидан фақат етим ва кам таъминланган оилалар болаларига берилади.

Ёрлиқ