Эрон энергетика вазири Тожикистон расмийлари билан учрашувида ўзаро ҳамкорликларни кенгайтириш юзасидан фикр алмашди
(last modified 2021-06-09T06:03:41+00:00 )
июн 09, 2021 11:03 Asia/Tashkent
  • Эрон энергетика вазири Тожикистон расмийлари билан учрашувида ўзаро ҳамкорликларни кенгайтириш юзасидан фикр алмашди
    Эрон энергетика вазири Тожикистон расмийлари билан учрашувида ўзаро ҳамкорликларни кенгайтириш юзасидан фикр алмашди

Эрон энергетика вазири ва Тожикистон молия вазири Душанбе шаҳридаги учрашувида иқтисодиёт, савдо, энергетика, сармоялар ва саноат соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш йўлларини муҳокама қилишди.

Эрон энергетика вазири Ризо Ардакониён ва Тожикистон молия вазири Файзиддин Қаҳҳорзода, Душанбе шаҳрида учрашганида  икки мамлакат турли соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш учун катта салоҳиятга эга эканигини маълум қилишди.

Кеча Эрон энергетика вазири Эрон ва Тожикистон ўртасидаги савдо *иқтисоий, техник ва маданий ҳамкорлик бўйича қўшма комиссиясининг 14-сессиясида сўзлаган нутқида, имзоланган шартномаларни амалга ошириш ҳар икки томоннинг янада жиддий иродасидан дарака беради деб қўшимча қилди.

Ризо Ардакониён бу йиғилишда тожик расмийлари томонидан Тожикистонда Эроннинг саноат соҳасидаги сармояларини мамлакатнинг ишчи кучи ва асосий ресурсларидан фойдаланган ҳолда  кенгайтириш тўғрисидаги таклифи ва хоҳишини олқишлаб, банк ситемасидаги муаммоларни ҳал қилиш Эроннинг ўзаро инвестицияларини ривожлантириш учун зарур бўлган мавзуссидир, деб аниқлик киритди.

Эрон ва Тожикистон иқтисодий ҳамкорликлари бўйича қўшма комиссиясининг тожикистонлик раиси Далер Жумъа ҳам бу йиғилишда,  эндиликда,  икки мамлакат ўртасидаги маданият, дўст ва тил каби муносабатарни тарғиб қилиш ва ривожлантиришга алоҳида ҳаракатлар мавжуд деб баён этди.

 

Ёрлиқ