Эрон ва Тожикистон электр энергиясини улаш бўйича келиша олишди
(last modified Thu, 10 Jun 2021 05:52:59 GMT )
июн 10, 2021 10:52 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Тожикистон электр энергиясини улаш бўйича келиша олишди
    Эрон ва Тожикистон электр энергиясини улаш бўйича келиша олишди

Эрон ва Тожикистон икки мамлакатнинг электр тармоқларини улаш зарурлигига асосланиб мавжуд йўналишлар бўйича келиша олишди.

Эрон ва Тожикистоннинг иқтисодий, савдо, миллий, маданий, техник ва ижтимоий ҳамкорилк бўйича қўшма  комиссиясининг 14 -йиғилиши шу ҳафтанинг душанба ва сешанба кунлари Эрон энергетика вазири ва Тожикистоннинг энергетиа ва сув ресурслари вазирлиги масъуллари ўртасида бўлиб ўтди.

Йиғилиш якунида Эрон энергетика вазири ва Эрон ва Тожикистон ҳамкорликлари қўшма комиссиясининг эронлик раиси Ризо Ардакониён ва Тожикистон  энергетика ва сув  захиралари  вазири Далер Жумъа  ҳамкорлик комиссиясининг 14- сессиясининг якуний ҳужжатларни имзоладилар ва бу ҳужжат икки томонлама алоқаларни кенгайтиришга олиб келишига умид қилишди.

Эрон энергетика вазири Ризо Ардакониён  бу йиғилишда  икки мамлакатнинг турли соҳалардаги қўшма жиҳатлари ва маданий муштараклиги, шунингдек икки мамлакатнинг турли заминлардаги потенсиалларга тўхталиб, олдинги  учрашувларда эришилган жуда яхши келишувларга қарамай, келишувлирни амалга ошириш учун янада самарали чоралар кўриш зарурий бир амрдир деб таъкидлади.

Тожикистон энергетика ва сув захиралари вазири ва бу комиссиянинг тожик раиси Далер Жумъа ҳам бу учрашувда бундай йиғилишлар Теҳрон ва Душанбе муносабатларида барча соҳаларда сезиларли сакрашга олиб келади деган умиддамиз деб аниқлик киритди.

 

Ёрлиқ