Анқарада Туркия ва Қирғизистон президентлари учрашдилар
Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдуған Анқара ҳукуматининг ашаддий душманларидан бўлган ҳаракатга аъзо яна бир ўқитувчининг Қирғизистонда ғойиб бўлганига боғлиқ можаро авжида, Қирғизистон президенти Садир Жапаровни қабул қилди.
Франция ахборот агентлигининг хабар қилишича, Садир Жапаровнинг Туркияга ташрифи Бишкек шаҳрида юзлаб эътирозчилар турк миллатига мансуб Қиғизистон фуқаросиини олган Орхан Инандининг тақдири тўғрисида ҳақиқатни аниқланиши талаб қилган кўча намойишларинг кейинги кунига тўғри келди.
Erhan Inandi жорий йил май ойи охирида ғойиб бўлди ва унинг рафиқаси эрини Фатҳулоҳ Гулен ҳаракатига алоқадорлиги учун Бишкекдаги Туркия элчихонасида қамоққа олинганини хабар қилди.
Анқара давлати Фатҳуллоҳ Гулен тарафдорларини қаерда бўлишидан қатъий назар уларни қидириш ва қўлга олишга уринмоқда.
Фатҳулло Гуленнинг собиқ иттифоқчиси бўлган Туркиянинг ҳозирги президенти Эрдуған Фато номли гуруҳи етакчиси бўлган Гулен ва унинг гуруҳини террорчи ташкилот сифтида билади ва уни Туркиядаги 2016 йилдаги тўнтаришда айблайди.
Эрдуған кеча Жапаров билан учрашувидаги қўшма баёниясида бу ўқитувчи тақдирига ишора қилмасдан, биз иккаламиз Фато ташкилотини Туркия ва Қирғизистон давлатлари учун таҳди эканлигини тўғрисида бир қарашга эгамиз деб иддао қилди.