Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотининг Қирғизистондаги машғулотлари ўз ниҳоясига етди
Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотининг Қирғизистондаги машғулотлари ўз ниҳоясига етди
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.
Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.
Бугунги суҳбатимиз "Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотининг Қирғизистондаги машғулотлари" мавзуига бағишланади.
Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.
Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига аъзо давлатларнинг Қирғизистонда бошланган тўрт кунлик тактик машғулотлари ниҳоясига етди. Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотининг тезкор ҳаракатланувчи кучларининг "2016 белгиланган ҳудуд" деб номланган тактик ҳарбий машғулотларининг расмий очилиш маросими Иссиқкўл бўйида Қирғизистон қуролли кучлари бош штаби котиби Кубаничбек Оразметов иштирокида бошланган эди. Ушбу ҳарбий машғулот Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига аъзо мамлакатлар қуролли кучларининг иштироки билан ўқув ва тактик машғулотлар даврида ҳарбий кучларнинг ва турлиташкилот ва идораларнинг тайёргарлик даражасини мувофиқлаштириш мақсади билан терроризмга қарши курашиш учун амалга оширилди. Ушбу ҳарбий машғулотда мингдан ортиқ ҳарбий кучлар юздан кўпроқ тараққий этган ҳарбий техникалар ва ускуналар ҳамда 20 та самолётлардан фойдаланишди. Қирғизистондаги жорий ҳарбий машғулотлар гарчи, Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотининг минтақавий механизми доирасида ўтказилган бўлсада, бироқ Қирғизистон ҳарбий кучлари нотинчлик келтириб чиқарувчи вазият билан курашиш учун ўзининг тайёргарлигини сақлаб қолиш ва қўшма ҳарбий ҳамкорликлар кўламини янада мустаҳкамлаш мақсади билан икки ва кўп томонлама қўшма ҳарбий машғулотларда биринчи бор иштирок этди. Қирғизистон ва Тожикистон республикалари ҳарбий кучлари ўртасида апрел ойида ўтказилган қўшма ҳарбий машғулотлар ёки Шанхай ҳамкорлик ташкилоти машғулотлари доирасида Қирғизистон республикаси қуролли кучларининг Росссия федерацияси ҳарбий кучлари иштирокидаги даврий ва қўшма ҳарбий машғулотлари ҳам ушбу мавзунинг таҳлил этилишига турки беради. Аммо шу орада, кузатувчиларни ўзига жалб этган ҳолат шундаки, Россия расмийларининг Марказий Осиё географиясида ҳавфсизлик ва ҳарбий ҳаракатларини янада кучайтиришидир. Россия ва Тожикистон миллий хавфсизлик кенгаши котибларининг икки юрт ҳамкорликларини янада мустаҳкамлаш мақсади билан охирги учрашувлари ва Россия ҳарбийларининг Қирғизистондаги жорий ўқув машғулотларида иштирок этиши, Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотининг бошқа аъзоларини шу каби ҳарбий машғулотларда иштирок этиши учун тарғиб қилиш бўлиб, бу ҳам бўлса Москванинг стратегияси ушбу ташкилот аъзолари билан икки ва кўп томонлама хавфсизлик ҳамда ҳарбий ҳамкорликларни қайта тиклаш ва Марказий Осиё республикалари билан ҳарбий соҳада икки томонлама ҳамкорлик қилиш зарурлигини намоён этмоқда.
Ушбу ҳарбий ҳаракатлар гарчи одиндан режалаштирилган бўлсада, лекин Европа иттифоқининг ташқи сиёсати бўйича масъули Федерико Могеринининг ўтган кунда Ўрта Осий республикалари ташқи ишлар вазирлари билан учрашуви ўзига хос маъно англатади. Хусусан ушбу йиғилишда ҳам минтақа масалаларига боқлиқ масалалар, чегарани бошқариш ва назорат қилиш ҳамда Афғонистон вазияти, Марказий Осиё республикалари юқори мартабали дипломатларининг мазкур Европалик машҳур дипломат билан бўлиб ўтган суҳбатларининг диққат марказида бўлди. Шу билан бирга, Европа иттифоқининг Марказий Осиёдаги стратегиясини ижро этилиши ўқув ва таълим, иқтисод, инвестиция, экология сингари масалалар ҳам ушбу расмийлар ўртасидаги суҳбатнинг кун тартибидан жой олди. Европа иттифоқининг Марказий Осиёда янада таъсирга ва нуфузга эга бўлиши учун кўп томонлама ёндашуви, минтақада Россия томонидан хавфсизлик масалалари бўйича олиб бораётган стратегиясига жавоб қайтариш кўзда тутилган.
Ташқи кўринишидан, Марказий Осиё республикалари учун хавфсизлик мавзуси ва ушбу хавотирланишларни бартараф этиш учун иқтисодий ва ижтимоий секторда ҳамкорликларни янада кучайтириш минтақа мамлакатлари учун энг долзарб масала ҳисобланади. Россия ҳам ушбу мавзудан огоҳлиги боис ва шунингдек Ғарб давлатларининг жумладан Европа жамиятининг Марказий Осиёдаги ваъдаларининг амалга ошмаётганлиги сабабли, Ғарб давлатларининг минтақадаги барча томонлама ҳаракатларини бартараф этиш мақсадида Ўрта Осиё мамлакатлари билан қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказишни ўзининг кун тартибида устувор вазифа этиб белгилаган. Минтақада Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотининг даврий ва жорий ҳарбий машғулотлари ҳамда Россиянинг хавфсизлик соҳасидаги расмийларининг охирги ҳатти-ҳаркатларини ҳам ушбу нуқтаи назар билан қарашга олиб келади.
Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.