Тожикистон ва Туркманистон вазирлари савдо алоқаларини кенгайтиришни таъкидлашди
Туркманистон иқтисодиёт ва молия вазири ва Тожикистон энергетика ва сув ресурслари вазири икки мамлакат ўртасидаги садво-иқтисодий алоқалар ҳолати ва уларнинг имкониятларии юзасидан фикр алмашдилар.
Туркманистон иққтисодиёт ва молия вазири Муҳамадгелди Сардоров ва Тожикистон энергетика ва сув ресурслари вазири Жумъа Далер видеоконференция орқали суҳбатларида икки мамлакатнинг саноат, энергетика, танспорт-коммуникация, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларидаги алоқалари тўғрисида музокара ўтказишди.
Учрашув чоғида Туркманистон ва Тожикистон савдо-саноат палаталари ўртасидаги ўзаро алоқалар ҳам муҳокама қилинди.
Туркманистон делегацияси Душанбеда савдо, иқтисодиёт, фан ва технологиялар бўйича қўшма ҳукуматлараро коммиссиясининг 2021 йил 28-29 июль кунларига режалаштирилган 10- йиғилишига даъват этилди.