Бердимуҳаммедов Туркманистоннинг минтақага нисбатан сиёсатини эълон қилди
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов Ашхобод ҳукуматининг минтақадаги сиёсатини самарали ва ишончли деб айтди.
Туркманистон президенти Туркиянинг ТРТ телеканалига берган интервьюсида, Ашхободнинг минтақа мамлакатлари билан муносабатларини таъсирчан, ишончли ва ижобий натижаарга эга бўлганини таъкидлаб, биз яхшиқўшничилик, ўзаро ҳурма -эҳтиром ва тарихий қарашлар принсипларида бир -биримизга яқинмиз деб айтди.
Бердимуҳаммедов шунингдек бундай ҳамкорликлар эса барча соҳаларда алоқалар бўйича катта , узоқ муддатли ва ижтимоий режалар тузиш имкониятини беради деб изоҳлади.
Туркманистон президенти сўзларининг бошқа қисмида, келгуси йилнинг август ойида Туркманистонда Марказий Осиё мамлакатлари етакчиларини маслаҳат йиғилишига тўхталиб, Марказий Осиё мамлакатлари раҳбарлари тизимли музокара олиб боришади ва минтақанинг барқарор ва прогрессив ривожаниши ва халқ фаровонлиги учун келишилган ва икки томонлама қарор қабул қилишади деб деб қўшимча қилди.
Гурбангули Бердимуҳаммедов шунингдек бу саммит тинчлик,барқарорлик ва хавфсизликни сақлаш, иқтисодий, энергетика , транспорт ва коммуникация соҳаларида ҳамкрликни ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эгадир деб аниқлик киритди.