Тожикистон ва Қирғизистон президентлари 4 та ҳамкорлик ҳужжат имзоладилар
(last modified Wed, 30 Jun 2021 09:46:50 GMT )
июн 30, 2021 14:46 Asia/Tashkent
  • Тожикистон ва Қирғизистон президентлари 4 та ҳамкорлик ҳужжат имзоладилар
    Тожикистон ва Қирғизистон президентлари 4 та ҳамкорлик ҳужжат имзоладилар

Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг Тожикистонга расмий ташрифи ва бу мамлакат презинденти билан учрашувида 4 та ҳамкорлик ҳужжат имзоланди.

Қирғизистон ва Тожикистон президентлари ва икки мамлакатнинг боқша расмийларининг учрашувларида  " Пенсия ва ижтимоий суғурта соҳасда ҳамкорлик тўғрисидаги битим",  " икки мамлакат давлат хизмат ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум ҳам имзоланди.

Садир Жапаровнинг ушбу расмий сафари жараёнида  шунингдек " Ёшлар спорти бўйича ўзаро англашув меморандум" ва " Тожикистоннинг " Ховар" ва Қирғизистоннинг " Хабар" ахборот агентликлари ўртасидаги ҳамкорликлар хусусидаги ҳужжат ҳам имзоланди.

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон қирғизистонлик ҳамкасби билан қўшма матбуот конференция чоғида,  биз бугун ҳамкорликларни ривожланишидаги ушбу босқида ўзаро сиёсий  алоқалар ва мулоқотни кенгайтиришни асосий нишонига айланиши керак дегант хулосага келдик деб эълон этди.

Тожикистон президенти шунингдек  Тожикистон ва Қирғизистон ўртасидаги умумий чегараларни белгиллангани икик томонлама музокараларнинг энг муҳим мавзуларидан бўлганига тўхталиб, томонлар  520 километр  чегара чизиғини белгиллашга келишиб олишгани ва яна 32 километр чегара пунктларини аниқлаш масаласи кўриб чиқилаётганини таъкидлади.

Қирғизистон президенти Садир Жапаров ҳам бу учрашувда  Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги давлат чегараларни белгиллаш билан боғлиқ масалларни мувофиқлаштириш ва ҳал қилиш ва тегишли шартномани имзолаш барча соҳаларда икки томонлама ҳамкорлик учун янги уфқлар очади.

 

Ёрлиқ