Тожикистонга қочиб ўтган Афғонистон ҳарбийларидан 2300 нафари яна ўз ватанига қайтарилди
Афғонистондаги можаролар сабаб Тожикистон ҳудудига бошпана топган 2300 қочқин аскари яна Афғонистонга қайтарилди.
Афғонистон миллий хавфсизлик кенгаши маслаҳатчиси Ҳамдуллоҳ Муҳиб ўз сўзларида Афғонистоннинг Бадахшон вилоятида Толиблар илан уруш авж олгани сабабли Тожикистонда бошпана топган 2300 нафар афғонистонлик ҳарбийлар мамлакат хавфсизлик ва мудофаа кучлари сафига қўшилиши учун Кобулга қайтарилди деб айтди.
Афғонистон шимоли ва шимол-шарқида Толибон жангарилари ҳаракатлари ва ҳужумларини ошиши ортидан юзлаб нафар давлат аскарларини Бадахшон вилоятидаги Тожикистон ҳужумларига ўтишга мажбур бўлди ва натижасида бу вилоятнинг кўплаб туманлари Толибон назоратига ўтди.
Афғонистон парламентидаги Бадахшон вилоятининг вакиллари ҳам Бадахшон вилоятидаги 27 туманлардан фақат иккитаси яъне Карон ва Манжон туманлари давлат кучлари назоратида бўлиб, 26 тумани Толибон томонидан ишғол этилган.
Душанбе куни Тожикистон президнти Эмомали Раҳмон Афғонистондаги хавфсизлик вазиятини ёмонлашганидан хавотир билдириб, ўз мамлакати хафсизлик кучларини Тожикистон ва фуқаролари хавфсизлигини таъминлашга чақирди.