Қирғизистоннинг собиқ Президентлари халқаро қидирувга берилди
Қирғизистоннинг биринчи ва иккинчи Президентлари — Асқар Акаев ва Қурманбек Бакиевл мамлакатдаги энг йирик олтин кони — Қумтор иши бўйича халқаро қидирувга берилган. Бу ҳақда Республика Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси бошлиғи Камчибек Ташиев
Қирғизистоннинг биринчи президенти Аскар Акаев Канаданинг Cameco Corporation компанияси билан тузилган шартномада мансаб ваколатини суиистеъмол қилганликда гумон қилинмоқда. Ушбу компания Қумтор конини 1990 йилларнинг бошидан бери ўзлаштирмоқда. Қалампр сайтининг хабар қилишича, , Қирғизистон “Қумтор” устидан назоратни деярли йўқотган.
Қурманбек Бакиев нимада гумон қилинаётганига аниқлик киритилмаган. Бундан ташқари, унинг ўғли Максим Бакиев ҳам қидирувга берилган.
Маълумот учун, Асқар Акаев 2005 йилдаги даврида Қирғизистон Президенти лавозимидан четлатилган ва у Россияга қочиб кетган. Қурманбек Бакиев 2010 йилги янги норозилик намойишлари натижасида ҳокимиятдан четлатилган. Бакиев Беларусга кетган.