БМТ Бош Ассамблеяси Қозоғистон президенти билан учрашди
Қозоғистон ва БМТ расмийлари учрашувида икки томонлама ҳамкорликнинг учрашув йўналишлари ва пандемияга қарши биргаликда курашиши масалалари муҳокама қилинди.
Қозоғистон республикасига ишчи ташриф пайтида БМТ Бош ассамблеяси раиси Вулкан Базкер бу мамлакат президенти Қосим Жомарт Тўқаев билан минтақавий хавфсизлик ва барқарорлик юзасидан фикр алмашдилар.
Қозоғистон президенти халқаро ҳамжамият коронавирус пандемияси оқибатларига қарши курашишда янада бирдам бўлиши зарурлигига тўхталиб, Қозоғистон ушбу инқирозни енгиш учун қўлидан келгунича саъй - ҳаракат қилади ва агар керак бўлса ушбу мамлакатда ишлаб чиқарилган вакциналарни муҳтож мамлакатларга етказиб беради деб аниқлик киритди.
БМТ Бош ассамблеяси раиси ҳам Қозоғистон республикасининг БМТ Хавфсизлик кенгашидаги фаолияти ҳамда Суриядаги бўҳрон ва инқирози ҳал қилишдаги фаолияти ижобий бўлганини маълум қилди.
БМТ Бош ассамблеяси раиси ишчи ва хизмат сафари доирасида Қозоғистонга сафар уюштирган.