Тожикистон ташқи ишлар вазири Тошкентда АҚШ расмийлари билан мулоқот қилди
(last modified Sun, 18 Jul 2021 08:13:06 GMT )
июл 18, 2021 13:13 Asia/Tashkent
  • Тожикистон ташқи ишлар вазири Тошкентда АҚШ расмийлари билан мулоқот қилди
    Тожикистон ташқи ишлар вазири Тошкентда АҚШ расмийлари билан мулоқот қилди

Тожикистон респубилкаси ТИВ раҳбари АҚШ президентининг ички хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси билан Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашди.

Тожикистон ТИВ раҳбари Сирожиддин Муҳриддин  Тошкентда  ўтказилган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» мавзусидаги халқаро конференция доирасида АҚШ президентининг Миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Elizabeth Sherwood-Randall  ва бу мамлакатнинг Афғонистон ишлари бўйчиа масхус вакили Залмай Халилзодлар билан учрашди.

Бу учрашувларда  Афғонистон вазиятини муҳокама қилинанидан ташқари,  Тожикистон ва АҚШ ўртасидаги ҳамкорликлар, минтақавий алоқалар, Халқаро терроризм, экстремизмга қарши кураш ҳамда Афғонистон хавфсизлиги вазияти ҳам кўриб чиқилди.

Тожикистон ТИВ раҳбари  бу халқаро конференция доирасида,  Туркманистон  ташқи ишлар вазири Рашид Мередов ва Саудия Арабистони  ТИВ раҳбари Файсал бин Фарҳон Ол Суудлар билан ҳам мулоқот қилди.

Эслатиб ўтамиз кеча Қатар пойтахтида Афғонистон ҳукумати вакиллари ва Толибон гуруҳи ўртасидаги музокараларнинг навбатдаги босқичи иш бошлади

Афғонистоннинг катта қисмини Толибон томонидан эгаллаб олингани ортидан  бу мамлакатдаги вазиятнинг ёмонлашув минтқаа мамлакатларини хавотирга солмоқда.