АҚШ Тожикистонга яна ҳарбий машиналар совға қилди
АҚШ Тожикистон республикаси ҳарбийларига яна 10 та ҳарбий машина совға қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, АҚШнинг Тожикистондаги элчихонаси кечанги суҳбатида, Тожикистонга ўз чегараларини мустаҳкамлашга ёрдам бериш дастур доирасида бу давлатга 10 та ҳарбий “Jip” совға қилинганини маълум қилди.
Ҳарбий машиналарни Тожикистон томонига топшириш маросимида АҚШнинг Душанбедаги элчиси Жон Марк Палмершайм ва Тожикистон Миллий гвардияси қўмондони Бобожон Жамолзода иштирок этди.
Жорий йилнинг май ойида АҚШ элчихонаси Тожикистон Мудофаа вазирлигига икки миллион уч юз минг долларлик саккизта IVECO юк авомобили, шина ва эҳтиёт қисмларини топширди.
Ўтган йилнинг октябрь ойида АҚШ томони Тожикистон мудофаа вазирлиги махсус бўлинмаларига 1 миллион 4 юз минг долларлик 20 та ҳарбий машина (Jeep J8) тақдим этган эди.