Тожикистон, Ўзбекистон ва Россия илк қўшма ҳарбий машқларини ўтказадилар
(last modified Tue, 20 Jul 2021 05:22:57 GMT )
июл 20, 2021 10:22 Asia/Tashkent
  • Тожикистон, Ўзбекистон ва Россия илк қўшма ҳарбий машқларини ўтказадилар
    Тожикистон, Ўзбекистон ва Россия илк қўшма ҳарбий машқларини ўтказадилар

Ўзбекистон, Россия ва Тожикисон қуролли кучлари Тожикистоннинг Афғонистон билан чегараларини қуриқлаш мақсадида биринчи марта қўшма ҳарбий машқларини ўтказишади.

Мазкур ҳарбий машқларда уч мамлакат ҳаво кучлари, ҳарбий машиналар ва махсус кучлари 1 августдан  10-августгача Тожикистоннинг Хатлон вилоятининг Ҳарбий майдони ҳудудида бўлиб ўтади.  

Машғулотларнинг асосий мақсади Тожикистон мамлакати ҳудудига терористик гуруҳлар бостириб киргани тақдирда,  Тожикистоннинг Афғонистон билан чегараларини қуриқлаш учун   бу мамлакатлар қўшма ҳатти-ҳаракатлар  ва мувофиқлаштириш ҳаракатларини амалга оширишдир.

Бу ҳарбий машқлар Тожикистон, Ўзбекистон ва Россия қуролли кучларининг илк кенг кўламли қўшма машғулотларидир.

 

Ёрлиқ