Россия ва Тожикистон мудофаа вазирлари Афғонистон бўйича қўшма ҳаракатларини таъкидлашмоқда
Россия ва Тожикистон мудофаа вазирлари Афғонистондаги ҳозирги мавжуд вазият бўйича биргаликда ҳаракат қилиш қарорига келишди.
Россия федерацияси мудофаа вазири Сергей Шойгу ва Тожикистон мудофаа вазири Шерали Мирзо телефон орқали суҳбатларида тожик-афғон чегарасидаги вазиятни музокара қилиб, ушбу мамлакатда ёмонлашаётган вазият билан боғлиқ таҳдидларни зарарсизлантириш бўйича қўшма чоралар кўриш қарорига келдилар.
Икки давлат мудофаа вазирлари ўртасидаги телефон орқали музокаралар мазмуни ҳақида қўшимча маълумот тарқатилмаган.
Эслатиб ўтамиз жори йилнинг 30 июлидан 10 августгача Афғонистон билан чегара ҳудудларида Россия ва Ўзбекистоннинг 1500 га яқин қўшинлари ва юзлаб ҳарбий техникалари иштирокида Россия ва Ўзбекистон қўшма машғулотлари ўтказилиши режалаштирилган.
Бундан ташқари 5-10 август кунлари эса Тожикистоннинг Хатлон вилояти Ҳарбмайдон минтақасида Тожикистон, Россия ва Ўзекистон қуролли кучлари иштирокида кенг қамровли қўшма антитеррор ҳарбий манёвр ўтказилади.